"Интер" 2 йилдан кейин шартномаси тугайдиган футболчиси билан келишувни узайтирмоқчи бўлмаяпти. Клуб уни каттароқ суммага сотиб юборишни режалаштирмоқда. "Атлетико" дастлаб 50 миллион евро таклиф қилганди. Милан клуби эса камида 80 млн евро сўрамоқда.
Мартинесга "Арсенал" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Ўтган мавсумда у "Интер" таркибида 17 гол ва 6 ассист қайд этди ва А Серия чемпионлигини қўлга киритди.