Спаллетти - "Бавария"нинг йирик ҳисобда мағлуб этилиши ҳақида: "Футболчиларим мени тушуна бошлашди"

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 12:00
  • 615
  • 30

"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Бавария"га қарши ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобдаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Биз тўғри йўлдамиз. Асосийси - бугунги ўйинда юкламаларни қабул қила олдик. Бугун ўзимизни тартибли жамоа эканлигимизни кўрсатишимиз керак эди ва буни уддаладик, деб ўйлайман.

Голлар бизга ўзимизга бўлган ишончни ошириб юборди. Бироқ олдинда қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Узоқ йўл ҳали бошланмади. Бунга тайёрланиш керак. Аммо футболчилар мени тушуна бошлашди деб айта оламан", - деди Спаллетти.

Ўхшаш янгиликлар