МЮ Шоуга янги шартнома таклиф қилади

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 15:17
  • 417
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Люк Шоу билан шартномани узайтиради.

"Daily Mail" хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳимоячининг Еврода кўрсатган ўйинларидан хурсанд бўлган ва шу боисдан унга янги шартнома тайёрланмоқда. Унда футболчининг маоши кескин ошиши кутилмоқда. Амалдаги келишув эса 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Евродаги муваффақиятли иштирокдан кейин Люк Шоу ва Харри Магуайрга дам берилган. Улар келаси ҳафтада клуб ихтиёрига қайтади.

Ўхшаш янгиликлар