"Челси" футболчилари Кепа билан суҳбат ўтказишди

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 18:42
  • 1539
  • 30

"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар Кепа Аррисабалаганинг "Манчестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги финал баҳсидаги "қилиғи" борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"га қарши Англия лига Кубоги финал баҳси якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди. 

"Биз у билан суҳбатлашдик. Суҳбатда жамоа ветеранлари, ҳамда Вилли Кабальеро иштирок этди. Кепа хато қилганини яхши билади. У жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлишга қодир" - дейди бельгиялик.

Ўхшаш янгиликлар