"Ёзёвон-Лочинлари" иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 19:42
  • 1717
  • 30

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик олиб бораётган жамоамиз қишки йиғин давомида бир қатор футбол клублари билан назорат синов учрашувларини ўтказди.

Шунингдек жамоамиз Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақаларида ҳам фаол тарзда иштирок этди.

Мавсум аввалида юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз вакиллари яна иккита назорат-синов учрашуви ўтказишни режалаштирмоқдалар. Жумладан 6 март куни Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаси билан ўртоқлик учрашув ташкил этилса, 7 март санасида Фарғонанинг "Нефтчи" (U-21) жамоаси билан назорат-синов учрашуви ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз 6-7 март кунига белгиланган учрашувлар соат 11:00да Ёзёвон туманидаги "Марказий" ўйингоҳда бошланади.


Ўхшаш янгиликлар