Франция термасида бош мураббий алмашадиганга ўхшайди

  • Mr.NoBoDy 07.09.2021 01:34
  • 1518
  • 30

Кетма-кет беш ўйинда юта олмаган Франция термаси ичидаги атмосфера ёмонлашган..

"L‘Équipe" хабарига кўра, гарчи Евро-2020да 4 гол уриб, термасининг тўпурари бўлганига қарамасдан, Карим Бенземанинг термага қайтиши кийим алмаштириш хонасидаги мувозанатни бузган.

Ундан ташқари, терма устози Дидье Дешам футболчиларга енгил муносабатда бўлмоқда ва кўп ишларни уларнинг ўзига топшириб қўйиб, назорат қилмай қўйган. Аслида терма футболчилари ЖЧ-2018дан олдин ҳам Дешамдан рози бўлмаган, бироқ мундиал ғолиблиги уларнинг орасидаги масофани қисқартирганди.

Ҳозирда терма футболчилари алоҳида гуруҳларга бўлиниб олган. Шу боисдан терма посбони Уго Льорис Украинага қарши ўйиндан кейин жамоавийлик етишмагани ҳақида гапирган.

Эртага францияликлар ўз майдонида Финляндияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар