ads
ads


АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Ньюкасл" (матнли трасляция)

  • Mr.NoBoDy11.09.2021 18:51
  • 1347
  • 30

Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ads


"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Матич, Погба, Бруну Фернандеш, Санчо, Роналду, Гринвуд.

"Ньюкасл": Вудмен, Манкильо, Кларк, Ласселс, Хэйден, Ритчи, Альмирон, Лонгстафф, Уиллок, Сен-Максимен, Жоэлинтон.


Матнли трансляция


Янгилаш



Учрашувни Энтони Тэйлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Гари Бесуик ҳамда Адам Нанн ёрдам беради. Захира ҳаками Жон Брукс.

Бугунги учрашув кимга аталганлигини мухлислар кўринишидан ҳам бемалол билиб олиш мумкин.

"Олд Траффорд" Криштиану Роналдуни "Манчестер Юнайтед" таркибидаги иккинчи дебютини кутмоқда. Португалиялик форвард манкунианлар билан машғулот ўтказиш учун терма жамоа лагерини муддатидан аввал тарк этди. Бугун уни асосий таркибда кўрамиз.

Рэшфорд елкасидан олган жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади.

МЮ учун мавсум бошида қулай тақвим юзага келганди. Аммо манкунианлар "Саутгемптон"га қарши ўйинда очко йўқотишди, кейин эса "Вулверхемптон"ни қийинчилик эвазига мағлуб этди. 3 турдан сўнг "қизил иблислар" 7 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Гринвуд дастлабки уч турда ҳам гол урди. Агар у "Ньюкасл"га гол урса, кетма-кет тўртта ўйинда тўп киритган тўртинчи ўйинчи бўлади. Роналдунинг Премьер-лигадаги сўнгги ўйини 2009 йилнинг май ойига тўғри келади. 

"Ньюкасл" катта трансферлар билан мақтана олмайди. Клуб Жо Уиллок ва Сантьяго Муньосни ("Гол" фильмидаги асосий қаҳрамонлардан бири) таркибга қўшиб олиш билангина чекланди. Дастлабки уч учрашувда жамоа атиги бир очко тўплаган ҳолда 17-поғонада бормоқда. 

"Олд Траффорд"да "Ньюкасл" сўнгги 36 ўйинда фақат бир маротаба — 2013 йилнинг декабрида ғалаба қозонган.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни ўз майдонида қабул қилади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Ўхшаш янгиликлар

-->