ads
ads


ЎФАдаги сайловга 10 кун қолди, номзодлар ким ва уларда дастур борми?

  • Mr.NoBoDy15.09.2021 12:00
  • 108
  • 30

Яна ўн кундан кейин Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси бўлиб ўтади.

ads

Унда ташкилотнинг Президенти, Биринчи Вице-президенти, икки нафар Вице-президент ва ижроқўм аъзолигага 5 нафардан мутахассис сайланади. Бу сафарги сайлов аввалгиларидан фарқ қилади. Яъни, йиллар давомида бўлиб келганидек ҲА белгисини кўтариш билан эмас, замонавий сайлов компаниялари каби махсус қутига ўз овозларини белгилаш орқали номзодга овоз берилади.

Катта эҳтимол билан президентлик учун номзод битта. Ҳозирги ҳолатда Абдусалом Азизовнинг ўрнига номзод кўрсатиш мантиққа тўғри келмайди. Айнан шу киши келгач, ЎФАда ғирром жамоалар, раҳбарлар ва ҳакамларга қарши жиддий кураш бошланди.

Билишимизча, Вице-президентликка 3-4 нафар номзодлар бериляпти. ЎФА номзодларни очиқлаши ва номзодлар ўзининг сайлов олди дастурларини эълон қилишлари керак. Сайловда иштирок этаётган делегатлар кимга, нима учун овоз бераётганлиги билиши керак. Бизга маълум бўлишича, сайловда Суперлига ва ПРО лига раҳбарлари, ҳудудий ассоциациялардан ва олий маҳорат футбол мактабларидан овоз берувчилар қатнашади.

Лавозимга тайинланадиган мутахассислар клубларга нима қилиб беради? Ҳудудий ассоциацияларга қандай лойиҳалари мавжуд? Академияларда қандай ўзгариш бўлади, лойиҳа борми?

Мана шу саволларга тез кунда ойдинлик киритамиз деб ўйлаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар

-->