ads
ads


Виктор Кумиков: "Бешинчи ҳимоячини майдонга тушириш? Ҳаммаси сонга эмас, сифатга боғлиқ"

  • Mr.NoBoDy15.09.2021 19:51
  • 66
  • 30

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин мезбонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдириб ўтди.

ads

- Ўйин ҳақида

- Ўйин охирида анча бўшашдик. Учрашув тугашига 4 дақиқа қолганида 1:0 ҳисобида ютаётгандик. Гол уриш ўрнига 2 та гол ўтказиб юбордик. Деярли 1 дақиқада ўйин тақдири буткул ўзгариб кетди. 

- Футболчилар ғалабага сал вақтли ишониб қолишдими? 

- Билмайман. Қаршилик кўрсатишда суст ҳаракат қилдик. Ҳатто узоқдан гол урган футболчига шунчаки зарба беришга йўл қўйиб беришди. Рақиб "аут" улоқтирганда ўйинчиларни ёпиш керак. Биз эса биринчи курашни ҳам, иккинчи курашни ҳам ютқаздик. Ўйин бизнинг жарима майдонимиз тарафга кўчиб қолди. Олдинроқ "огоҳлик қўнғироғи" чалинганди, аммо бизни кечиришди. Кейин эса гол урдик. Ҳаммаси яхши давом этиши ва ишонч пайдо бўлиши лозим эди, бироқ бизда аксинча бўлди. Ҳеч ким ҳимояга ётиб олишни айтмаганди. Негадир шундай қилдик ва шу туфайли мағлубиятга учрадик.

- Охирги 15 дақиқада нима рўй берди?

- Нима бўлди? Билмайман. Шунчаки астойдил ўйнашимиз, рақибни қарши ҳужумда тутишимиз керак эди. 

- Ҳимояни кучайтириш учун бешинчи ҳимоячини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- "Бунёдкор" билан ўйинда ҳимояни кучайтириш учун бешинчи ўйинчини туширгандик. Ҳаммаси сонга эмас, сифатга боғлиқ. 

- Павел Забелин деярли югургани йўқ, майдонда шунчаки юрди...

- Бизда ярим жамоа юрди, фақат Забелин эмас. Уни алмаштирганимизда, кимни туширардик? Бизда тенг кучга эга икки таркиб йўқ. Кўпчилик ёмон ўйин кўрсатди. Ҳаммани ўзгартириб бўлмайди-ку!

- Энди нима бўлади? Кейинги рақиб – "Пахтакор. 

- Кўрамиз, нима бўлади. 

- Жамоа Суперлигада қоладими-йўқми?

- Бугунги баҳс ўта муҳим эди. Охирги икки ўйинда рақобатчиларга мағлуб бўлдик. Кўрамиз, "Сурхон" ва "Турон" ўйинларига ҳам боғлиқ.

- 3 та легионер жамоага керакми? Нима деб ўйлайсиз?

- Бизникилар лойиқми? Шунга жавоб беринг. Ҳаммасига легионерлар айбдорми? Раҳимқулов бирга-бир вазиятни уролмади. Димовни қаранг, ҳимоядан ундан кучлироғи йўқ, масалан. Васильев терма жамоадан қайтди, у шунинг учун ўйнамади. Иккинчи таймда туширдик, самара келтирмади. Павел Забелиннинг қўл бармоғи синган, шу сабабли у ҳам яхши ўйнолмади. Ҳаммада қандайдир муаммо бор.

Ўхшаш янгиликлар

-->