"Реал" — Рюдигер учун курашда етакчи

  • Mr.NoBoDy 21.09.2021 22:00
  • 540
  • 30

Германия терма жамоаси ва "Челси" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер кейинги ёзда жамоасини алмаштириши мумкин.

"Standard" нашри ходими Жеймс Робсоннинг хабарига кўра, "Реал Мадрид" – Рюдигер учун асосий даъвогар.

Манбанинг қўшимча қилишича,  Рюдигернинг "Челси" билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолган.  

Шунингдек, "Бавария" ўйинчи билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар