Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади"

  • Mr.NoBoDy 21.09.2021 23:17
  • 486
  • 30

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (3:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириди.

- Ўйин ҳақида

- Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади. Ҳаммага – раҳбариятга, айниқса, футболчиларга раҳмат!  Чет эл футболида кўрамиз, охириги сонияларгача курашишади ва ишонишади. Йигитларимиз ҳам ана шундай ўйин кўрсатиб, характер кўрсатишгани учун катта раҳмат! Ҳар доим айтаман: Ҳалол меҳнат қилганни Яратганнинг ўзи қўллайди. 

- "Бунёдкор" ўйин жиҳатидан иккинчи даврада кучайди деб айтоласизми? 

- Биласизми, кучайди деб, давралар оралиғида янги ўйинчилар таркибга жалб этилса, айтсак бўлади. Бизда аксинча, асосий таркибнинг икки нафар аъзоси жамоадан кетди. Шунинг учун бу ерда фақат футболчилар, мураббийлар ва меҳнати самара келтирди дейиш мумкин. 

- Ўйин 102 дақиқа давом этди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- 102 дақиқа бўлса, демак, 12 дақиқа қўшилди. ВАР анча вақтни олди. Шунга бўлса керак. Ҳакамлар кўриб, бир қарорга келгунча ўйинни бошлашмади. Шунга озроқ чўзилиб кетди, бунга аралашишимиз ноўрин деб биламан.

Ўхшаш янгиликлар