ОФК Кубоги. Сардор Рашидов ўйнайдиган "Қувайт СК" клуби ғарб минтақаси финал ўйинига йўл олди

  • Mr.NoBoDy 22.09.2021 00:34
  • 474
  • 30

ОФК Кубоги учрашувларига старт берилди.

Ҳозиргина, ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнайдиган Қувайтнинг "Қувайт СК" клуби  Иорданиянинг "Ал-Салт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ОФК Кубоги ғарб минтақаси  финал ўйинига йўл олди. Рашидов ушбу ўйинда майдонга туширилмади.

"Қувайт СК" энди ғарб минтақаси финал ўйинида Бахрайннинг "Ал-Муҳаррақ" жамоаси билан сафарда баҳс олиб боради. "Қувайт СК" ушбу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олса, у ҳолда ОФК Кубоги финал ўйинига йўлланмани қўлга киритади. ОФК Кубоги бош соврини учун ўтказиладиган финал ўйинида ғарб минтақаси ва ўрта минтақа ғолиблари ўзаро тўқнаш келади.    Ўрта минтақа ғолиблиги учун эса Қаршининг "Насаф" клуби кураш олиб бораётганлиги ҳаммага маълум. Эртага "Насаф" Ўрта минтақа ярим финал ўйинида "Моҳун Баган"га қарши кураш олиб боради. Ўйин Қаршида ўтказилади ва учрашувга мухлислар киритилади. 

"Қувайт СК" - "Ал-Салт" 2:0

Голлар: 13' Ал Харби, 25' Мбокани

Ўхшаш янгиликлар