Фарғона давлат университети жамоаси Про-Лига клубларига қарши ўйнайди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 11:42
  • 1600
  • 30

"Универсиада-2019" мусобақаларига тайёргарлик кўраётган Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаси янги ҳафтада Про-Лига клублари билан назорат-синов учрашувларида майдонга тушади.

Дастлаб 5-март куни соат 11:00да Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" мажмуасининг сунъий қопламали майдонида "Нефтчи" (U-21) жамоасига қарши назорат учрашуви ташкил этилса, 7-март куни соат 11:00да Ёзёвон туманидаги "Марказий" ўйингоҳда "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаси барча футбол мухлисларини мазкур беллашувларга чорлаб қолади.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар