Хамес Родригес "Ар Райян"га ўтгани ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 24.09.2021 13:34
  • 564
  • 30

"Ар Райян"нинг янги ўйинчиси Хамес Родригес Қатар клубига ўтишини яшашнинг янги имконияти деб баҳолади.

"Яшашнинг ва завқ олишнинг янги имконияти. Бу тажрибани менга совға қилганинг учун раҳмат, "Ар Райян", - деб ёзди колумбиялик twitter саҳифасига.

30 ёшли Родригеснинг сўнгги клуби "Эвертон" бўлган эди. У жамоа сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 9та ассист қайд этди.

Футболчи бунга қадар "Бавария", "Реал", "Монако", "Порту", "Банфилд" ва "Энвигадо" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар