"Реал" япониялик Кубо билан шартномани узайтиради

  • Mr.NoBoDy 24.09.2021 13:51
  • 507
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячи Такефуса Кубо билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

20 ёшли япониялик футболчи ҳозирда ижара асосида "Мальорка"да ўйнамоқда.

Мадрид клуби ўйинчининг жорий мавсумдаги ўйинларидан қониқмоқда, шу сабаб янги шартномани кўриб чиқмоқда.

Кубо ўтган мавсум "Вильярреал" ва "Хетафе"да ижарада ўйнади. Футболчи 37та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Японнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар