ads


"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди

  • Mr.NoBoDy 24.09.2021 15:00
  • 84
  • 30

"Мальорка"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган Мадриднинг "Реал" клуби ўйинчиси Марко Асенсио трансфер янгиликларида энг кўп номи тилга олинаётганлардан бири.

ads

Олдинроқ хабар берилганидек, ярим ҳимоячи "қаймоқранглилар" таркибида ўйин амалиёти камлигидан норози, аммо клубдан кетмасдан, ўзини Карло Анчелоттига кўрсатмоқчи.

"Ювентус" ва "Ливерпуль"нинг омадсиз уринишларидан сўнг "Арсенал" ҳам испан билан алоқага чиқди.

"Тўпчилар" Асенсиога жамоадаги муҳим ўйинчи статусини беришга тайёр. Лондонликлар бошқа даъвогарлардан ўтиб кетиш учун футболчини қишдаёқ харид қилишмоқчи. Трансфер нархи 30 млн евро атрофида бўлади.

Ўхшаш янгиликлар