Мбаппе - Лига 1'нинг августдаги энг яхши ўйинчиси

  • Mr.NoBoDy 24.09.2021 16:17
  • 456
  • 30

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Лига 1'нинг августдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 ёшли француз 43 фоиз овоз жамғарган ҳолда, бошқа барча рақобатчиларидан ўтиб кетди.

Сўровномадан иккинчи ўринни "Марсель" ярим ҳимоячиси Димитри Пайет эгаллади - 36%. Учликни эса "Клермон" форварди Муҳаммад Байо (22%) якунлаб берди.

Мбаппе ёзнинг сўнгги ойида Лига 1 доирасида 4та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар