Хави раҳбариятнинг Куманга муносабати сабаб "Барселона"ни бошқаришга шошилмаяпти

  • Mr.NoBoDy 24.09.2021 17:00
  • 441
  • 30

"Ал Садд" бош мураббийи Хави "Барселона"ни бошқаришга шошилмаяпти.

41 ёшли "Барса" собиқ хавбеки каталонияликлар раҳбариятининг амалдаги мураббий Роналд Куман билан муносабатидан хавотирда.

Хави нидерландияликнинг келажаги борасида қарор қабул қилинганидан кейингина музокаралар борасида келишишга тайёр. Шунингдек, Хавининг оиласи Қатарга мослашди ва Испанияга қайтишга тайёр эмас.

Куман 2020 йилнинг ёзидан бери "Барселона"ни бошқаради. Клуб раҳбарияти мураббийга ишонч билдирди, мутахассиснинг ўзи эса фақат унинг сўзлари ўйинчиларга ўтмаган ҳолатдагина "Барса"дан кетишини айтди.

Ўхшаш янгиликлар