Франция термаси таркибида 89 йилдан сўнг, икки ака-укалар асосий таркибда майдонга тушишди

  • Mr.NoBoDy 08.10.2021 00:51
  • 1539
  • 30

Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси ярим финали доирасида Бельгия билан ўйнамоқда.

Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам ушбу ўйинда Тео Эрнандес ва Люк Эрнандесни асосий таркибда майдонга туширди. Икки футболчи 1932 йилдан бери, французлар таркибида асосий таркибда майдонга тушган илк ака-ука бўлишди. 

1932 йилда ака-ука Жан ва Люсьен Лоренлар Франция термасида асосий таркибда майдонга тушишганди. Шундан 89 йил ўтиб Тео ва Люк ушбу рекордни янгилашди.

Ўхшаш янгиликлар