Гвардиола: "Агар Менди икки мавсум жароҳат олган бўлса, учинчисини ҳам ўтказиб юбориши мумкин"

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 14:00
  • 1652
  • 30

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Бенжамен Менди ҳолати ҳақида гапириб, клуб унинг жойига футболчи излаётганини айтди.

"Ҳозир Менди формада эмас. Муаммо у Англияда ўйнашга тайёрлигида эмас, у икки мавсумдан бери жароҳатидан қутила олмаяпти. Агар бу икки мавсум давом этган бўлса, учинчисида ҳам шундай бўлади.

Бундай бўлмаслигига умид қиламан. Биз унинг формасини тиклаш учун бирга ишлаймиз. Менди бир нечта учрашувда иштирок этди. Яхши футболчилар билан ёмон воқеалар юз беради. Ҳаёт шундай. Шу сабабли унинг жойига янги футболчи қидиряпмиз" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар