Бензема "Marca" ўқувчилари ўртасида "Олтин тўп" учун сўровномада энг кўп овоз тўплади

  • Mr.NoBoDy 13.10.2021 22:51
  • 582
  • 30

Испаниянинг "Marca" нашри "Олтин тўп" соврини учун сўровнома ташкил қилди.

Овоз бериш якунларига кўра, "Реал" форварди Карим Бензема энг яхши натижа қайд этди. 33 ёшли французга 38 фози инсон овоз берди.

Бензема ПСЖ форварди Лео Мессини 1 фоизга ортда қолдирди. Учинчи ўринда "Бавария" форварди Роберт Левандовски қайд этилди - 14 фоиз.

МЮ ҳужумчиси Криштиану Роналду 4 фоиз овоз тўплаган бўлса, "Челси" хавбеки Нголо Канте 2 фоиз овоз тўплади.

Ўхшаш янгиликлар