"Сўнгги ўйинлар натижалари "Тоттенхэм" билан курашга имкон яратди. "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Арсенал" "Тоттенхэм"ни қувмоқда. Пойга қизиқ бўлади, ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади.
"Тоттенхэм"дан 5 очко орқадамиз, олдинда яна 10та ўйин бор. Учинчи ўринга чиқиш учун имкониятимиз бўлади.
Ҳар бир ўйин - футболчилар ва мураббийлар штаби учун ўзини кўрсатиш имконияти. Мақсадимиз - мавсум охирида учинчи ўринни эгаллаш.
Кейинги мавсумда жамоада қолиш? Ҳамма МЮда қолишни исташимни билади. Аммо якуний қарор мавсум охирида қабул қилинади" - дейди Сульшер.