АПЛ. "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" 0:0 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 16.10.2021 19:17
  • 2427
  • 30

Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" баҳси бошланди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнлитрансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


14-дақиқа. Шоу ва Магуайр жарима майдончаси ичида Ихеаначаога қарши курашда бир-бирларини тушунишмади ҳамда тўпни рақибга совға қилишди.   

13-дақиқа. "Лестер" футболчилари ҳимоядан чиқишда тўпни йўқотишди.  

Жавоб ҳужумига қочиб кетаётган Жейми Вардини эса марказдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қоидани бузиш эвазига тўхтатишди. 

11-дақиқа. Люк Шоунинг узатмасидан кейин шериклари тўпга ета олмади.  

9-дақиқа. "Лестер" босим уюштириб, рақиб дарвозасига яқин ҳудудда тўп билан муомалада бўлмоқда. 

7-дақиқа. Меҳмонларнинг ҳужуми узатмадаги хато сабаб узилиб қолди.  

6-дақиқа. "Лестер" хавфли ҳужум уюштирди, лекин сўнгги узатмага аниқлик етишмади.  

5-дақиқа. Харри Магуайрга нисбатан Амарти қоидани бузди. Ҳакам ҳам буни қайд этди. 

3-дақиқа. Жейдон Санчонинг кутилмаганда амалга оширган кескинлаштирувчи узатмасидан кейин тўпга Шмейхел Роналдудан аввалроқ етиб келиб улгурди. 

"Лестер"нинг биринчи ҳужуми омадсиз якунланди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!


Англия чемпионати
8-тур

Лестер – Манчестер Юнайтед

19.00, «Кинг Пауэр»

Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Амарти, Союнжу, Кастань, Тилеманс, Мэддисон, Сумаре, Варди, Ихеаначо.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделёф, Шоу, Матич, Погба, Бруну Фернандеш, Санчо, Роналду, Гринвуд.

Ўхшаш янгиликлар