"Бензема "Олтин тўп"ни олишга арзийди. У ажойиб футболчи, менга уни шуғуллантириш катта ғурур бўлган. У майдонда деярли барча нарсани билади.
У ўта юқори даража ва умид қиламанки, мукофотланади. Мен унга "Олтин тўп"ни берган бўлардим", - дейди Зидан.
Тақдирлаш маросими 29 ноябрда Париждаги Шатл театрида бўлиб ўтади.
Бензема жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 7та ассист қайд этди.