Фарғона вилояти кубоги финали "Спорт" телеканали орқали намойиш этилади

  • Mr.NoBoDy 19.10.2021 18:51
  • 519
  • 30

Эртага футбол бўйича Фарғона вилояти кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

"Дўстлик" ва "Нефтчи-Хамза" жамоалари ўзаро тўқнаш келадиган мазкур баҳс Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ўтказилади.

Бизга маълум бўлишича, финал учрашуви "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Маълумот ўйиннинг бошланиш вақти соат 13:00га белгиланган.


Ўхшаш янгиликлар