ПСЖ Мбаппе билан шартномани бир йил ичида трансфер кафолати билан узайтирмоқчи. Клуб уни текинга қўйиб юбормоқчи эмас

  • Mr.NoBoDy 20.10.2021 21:00
  • 426
  • 30

ПСЖ 2022 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Клуб спорт директори Леонардо Килиан атрофидагилар билан доимий алоқада. Парижликлар 22 ёшли футболчини клубда қолишга кўндирмоқчи. Унга ПСЖ таркибида асосий таркибдаги ўрин кафолатланган.

ПСЖ Мбаппега қисқа муддатли шартнома таклиф қилмоқчи ва унга бир йилдан сўнг бошқа клубга ўтишни кафолатламоқчи. Парижликлар Килианнинг розилигидан умидвор ҳисобланади, чунки улар уни текинга қўйиб юборишни истамайди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппега асосий даъвогар "Реал" клуби ҳисобланади.

Франциялик футболчи жорий мавсум Лига 1'да 10 та ўйинда 5 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар