"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик"

  • Mr.NoBoDy 20.10.2021 22:17
  • 573
  • 30

ОФК кубоги ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Чан Хиу Минг ва энг яхши футболчи Живанилтон Феррейра иштирок этди.

"Учрашув анча қизиқарли ўтди. "Насаф"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун ўзининг яхши томонларини намойиш этди. Агар бугун тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда балки финалга чиқармидик. Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо танаффусдан кейин кўпчилик ҳисоб йирик бўлади деб ўйлаганди.

Агар тўқнашув уй-сафар тизимида ўтганида вазият бошқача бўларди. Аслида ҳал қилувчи босқичларни уй-сафар тарзда ўтказиш тарафдориман, шунга қарамай "Насаф"ни ғалаба билан муборакбод этаман.

Режамиз аниқ эди: Ҳимояда ишончли ўйнаш ва қарши ҳужумда имкониятимизни кутиш. Бироқ тезкор ўтказган голимиз режамизга таъсир қилди.

"Ли Ман" клуби ташкил топганига 4 йил бўлди. Мана шу қисқа даврда Осиёга ўзимизни танита олдик, - деди Чан Хиу Минг.




"Бугун жуда яхши жамоага қарши тўп тепдик. Ярим финалда осон рақиб бўлмаслигини билардик. Майдонда қўлимиздан келганича ўйнадик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Оиламга ҳам раҳмат", - Живанилтон Феррейра.



Ўхшаш янгиликлар