Дзюба ўзини шерга қиёслади

  • Mr.NoBoDy 20.10.2021 22:51
  • 573
  • 30

Артём Дзюба "Зенит" матбуот хизматига берган интервьюси чоғида ундан шу ёшида ўзида мотивация топа олиш қийинми, деб сўрашди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи ўтган ҳафта охирида Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби либосидаги 100-голини урди.

"Биринчидан, шерларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмайди. Ўзимни кексайиб қолгандек ҳис қилмаяпман, тикланишим учун кўпроқ ҳаракат қилишим кераклигини ўйламаяпман. Қачонки бу ҳақда сезсам, дарҳол нимадир қилишга интиламан. Иккинчидан, менда маълум бир чўққи мавжуд эмас", - деди Дзюба.

Футболчининг сўзларига кўра, у ҳеч қачон ютуқлар билан чегараланиб қолмайди. 100 та гол ургандан сўнг форвард 110, 120 ва ундан юқори марраларни забт этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь, чоршанба куни "Зенит" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Ювентус"га қарши ўйин ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар