ads


"Норвич" устози: "Жуда секин ўйнадик"

  • Mr.NoBoDy 24.10.2021 00:51
  • 120
  • 30

"Норвич" бош мураббийи Даниэль Фарке АПЛнинг 9-тури доирасида "Челси"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиндан олдин футболчиларга футбол оламидаги энг қийин вазифа бўлишини айтгандим. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчи эдик, аммо ўхшамади. Тўп билан секин ўйнадик, қарорлар қабул қилишда қийналдик. Шу сабабли мағлуб бўлдик.

Ўтган ҳафтада футболчилар билан югуришлар борасида гаплашгандик. Уларнинг ҳам кайфияти тушиб кетган, бироқ уларни қаттиқ жазолаш керак эмас. Қўпол хатолар қабул қилдик. Кайфият тушиб кетгани сабабли яна 3 гол қўйиб юбордик.

2-3 кун давомида буни унутиш қийин бўлишини айтгандим. Аммо ҳал қилувчи ўйинлар арафасида буни тезда ёддан чиқариш керак. Биз учун бу ёмон натижа. 7 гол қўйиб юбордик. Икки кун қийналиб, куч тўплаб, ишлашда давом этиш керак", - деди Фарке.

Ўхшаш янгиликлар