Расмий хабар: Игорь Шквирин ўз ҳоҳишига кўра лавозимидан озод этилди

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 11:17
  • 549
  • 30

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 23-тури доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига имкониятни бой берди.

Куни кеча клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби вакиллари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди ва жамоа томонидан қайд этилаётган қониқарсиз натижалар танқидий кўриб чиқилди. Мазкур йиғилиш якунида, жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Игорь Анатольевич Шквирин ҳоҳишига кўра истеъфога чиқарилди ва клуб билан дўстона хайрлашди.

"Турон" футбол клуби истеъдодли мутахассис Игорь Шквиринга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади", - "Турон" матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, championat.asia 23 октябрь куни Шквирин истеъфога чиққани ҳақида хабар берганди.

Ўхшаш янгиликлар