ads


Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик"

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 11:51
  • 87
  • 30

Аёллар Олий лигасининг 20-турида пешқадам “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Металлург-W” (2:1) қабул қилди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйиндан олган таассуротлари хусусида


"Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда, бутун баҳс давомида ўйинни назорат қилиб бордик. Ҳисоб янада йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Ғалабани сақлаш қолиш ҳақида

"Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда захирада қолиб кетаётган қизларимизни майдонга туширдик. Чунки барчага имконият тақдим қилишимиз лозим эди. Таркибда ўзгаришлар бўлганидан кейин меҳмонлар орадаги фарқни қисқартирди. Шу вақтда ғалабани сақлаб қолишга уриндик.

Жамоа ўйинида юзага келган камчиликлар борасида

"Ўйин давомида камчиликлар кузатилди. Биринчи навбатда яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу борада машғулотларда ишлаб, хатоларни камайтиришга эътибор қаратамиз. Аслида жамоамиз қизлари голлар уриши жуда яхши билади. "Металлург-W"га қарши баҳсда 99-голларни урдик.

Аввалги турда "Бунёдкор-W" мағлубиятга учраганимиз ҳам руҳий томондан ўз таъсирини ўтказди. Кейинги ўйинларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар