ads


Салах африкаликлар орасида АПЛда гол уриш бўйича Дрогбанинг рекордидан ўтиб кетди

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 15:34
  • 96
  • 30

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ "Манчестер Юнайтед" (5:0)га қарши АПЛ доирасидаги ўйинда хет-трик қайд этди.

Бу мисрликнинг Премьер-лигадаги 105, 106 ва 107-голлари бўлди.

Салах бу борада африкалик ўйинчилар ўртасида рекорд ўрнатди. У "Челси" ва Кот-д'Ивуар терма жамоаси собиқ форварди Дидье Дрогба (104та гол)дан ўтиб кетди.

АПЛда 100 ва ундан кўп гол урган африкалик Салахнинг жамоадоши Садио Мане (100та гол)дир.

Салах 167 ўйинда 107та, Дрогба 254 ўйинда 104 ва Мане 238та баҳсда 100та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар