Ривалдо: "Агар "Реал" "Барселона"га яна мағлуб бўлса, Моуриньюни чақириб олишади"

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 16:42
  • 1791
  • 30

Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдонинг таъкидлашича, "Реал" ЛаЛиганинг 26-турида "Барселона"га мағлуб бўлса, улар Жозе Моуриньюни жамоага таклиф қилиши мумкин.

"Бугун бўладиган "Эл-Классико" Соларининг "Реал"даги фаолиятига чек қўйиши мумкин. Вазият Сантьяго учун оғирлашиб бормоқда. Агар у "Сантьяго Бернабеу"да яна мағлуб бўлса, бу содир бўлади.

Уч кун ичида ашаддий рақибига икки марта мағлуб бўлиш Соларига жиддий зарар етаказади. "Қироллик клуби" Моуриньюни қайқтариши мумкин. У Мадридда муваффақиятга эришган мураббий ҳисобланади.

Португалиялик мутахассиснинг "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши - реал вариант, айниқса ишлар ёмонлигида" - дейди Ривалдо.

Ўхшаш янгиликлар