Хавининг "Ал Садд"и Қатар лигасида 34 ўйиндан бери ютқазмаяпти - бу клуб рекорди. Лига рекорди - 41 ўйин

  • Mr.NoBoDy 27.10.2021 12:17
  • 429
  • 30

"Ал Садд" Қатар олий лигаси 7-тур доирасида "Умм Салал" (3:1)ни мағлуб этди.

Хави бошқараётган жамоа чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 34 ўйинга қадар етказди ва клуб рекордини ўрнатди. Лига рекорди - мағлубиятсиз 41 тур.

Серия 2020 йилнинг мартидан бери давом этмоқда. "Ал Садд" бу вақт давомида 30та ғалаба ва 4та дуранг қайд этди. 

Жамоа кейинги ўйинини 30 октябрь куни "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар