ads


Англиянинг икки клуби Сержи Робертони текинга қўлга киритмоқчи

  • Mr.NoBoDy 27.10.2021 20:00
  • 96
  • 30

"Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари "Барселона" ҳимоячиси Сержи Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади.

Манбанинг хабарига кўра, клублар ўйинчини текинга қўлга киритмоқчи. Transfermarkt маълумотларига кўра, Робертонинг нархи 15 миллион еврони ташкил этади.

Олдинроқ "Барселона" 29 ёшли испаниялик футболчи билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатгани тўғрисида хабар қилинганди.

Ҳимоячи бутун фаолияти давомида "Барселона"да тўп сурган. Сержи жамоа билан 6 марта Испания чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритган.

Жорий мавсумда Роберто Ла Лигада 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар