"Мени қаҳрамон эмас, футболчи сифатида ёдга олинг"

  • Mr.NoBoDy 27.10.2021 23:34
  • 450
  • 30

27 октябрь — "Мюнхен қаҳрамони" таваллуд топган кун.

1932 йилнинг 27 октябрида "Манчестер Юнайтед"нинг энг афсонавий дарвозабонларидан бири Гарри Грегг дунёга келди. Гарри ҳаётининг энг муҳим лаҳзалари манкунияликлар билан боғлиқ.

Грегг "қизил иблислар" лагерига 1957 йилнинг охирларида ўша вақтлар учун рекорд сумма эвазига кўчиб ўтди ҳамда дунёдаги энг қиммат дарвозабонга айланди.

Орадан 1,5 ойдан камроқ вақт ўтгач, у "Мюнхен қаҳрамони" лақабини олди, сабаби Мюнхенда "Манчестер Юнайтед" жамоасининг авиаҳалокатидан сўнг у бир нечта жамоадошларини, шу жумладан, Бобби Чарльтонни ҳам аланга ичидан олиб чиқди. Деннис Вайоллет ва клуб бош мураббийи Мэтт Басби жиддий жароҳат олган, у янги "Юнайтед"ни шакллантириши керак эди.

Гарри Грегг кўпчилик томонидан "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида тан олинган. У "Юнайтед" тарихидаги энг муваффақиятли таркибдан бирида ўйнаган бўлса-да, бирорта ҳам йирик совринни қўлга кирита олмаган, аммо 1958 йилда Швецияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши дарвозабон деб топилган. У иккинчи ўрин соҳибига қараганда тўрт баробар кўп овоз тўплаган.

Ўхшаш янгиликлар