Бербатов: “Сульшер МЮга мос эмас”

  • Mr.NoBoDy 28.10.2021 07:34
  • 471
  • 30

“Манчестер Юнайтед” собиқ форварди Димитар Бербатов жамоанинг ҳозирги устози Оле-Гуннар Сульшер ҳақида фикр билдирди.

“Сульшер МЮга тўғри келмайди. Уларга жамоани бошқаришга қодир бўлган мутахассис керак. Мураббийлар штаби қисқа фурсатда вазиятни ўнглай олади деб ўйламайман. Эҳтимол, раҳбарият аллақачон бир қатор янги вариантларни ўйлаётгандир”, дейди болгариялик собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “қизил иблислар” хўжайинлари Сульшерга вазиятни тўғрилаш учун учта ўйинга имкон берди. Манчестерликларни олдинда АПЛ доирасида ўтадиган “Тоттенхэм” қарши баҳс (30 октябрь, 21:30) кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар