ads


Фалькао: “Каталонияликлар ҳали ўзига келади”

  • Mr.NoBoDy 28.10.2021 07:51
  • 87
  • 30

Ла Лига доирасида ўтган “Райо Вальекано” – “Барселона” (1:0) учрашувидан кейин ғалаба голи муаллифига айланган Радамель Фалькао ўз фикрлари билан бўлишди.

“Мухлисларимизнинг қувончларини кўрганимиздан жуда бахтиёрмиз. Биз шунга эришмоқдамиз. “Барселона”га қарши ўйинларда ҳеч қачон ютмагандим. Трехо (ассист бўлган футболчи) нима қилиш кераклигини аниқ билди, у менга имконият яратди ва узун пас берди. Бу ғалаба катта аҳамиятга эга. “Райо Вальекано” муваффақиятларга меҳнатсеварлик эвазига эришмоқда.

“Барселона” эса қандай ҳолатда бўлмасин, ажойиб ўйинчиларга эга. Ҳозир улар учун қийин кунлар бошланган, аммо каталонияликлар ҳали оёққа туришади”, дейди колумбиялик форвард.

Ўхшаш янгиликлар