“Бавария” охирги 43 йил ичидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди

  • Mr.NoBoDy 28.10.2021 08:34
  • 411
  • 30

Германия Кубоги 2-раундида “Боруссия М” ўз майдонида “Бавария”га қақшатқич зарба берди – 5:0!

Gracenote Live манбасига кўра, мюнхенликлар сўнги 43 йил ичидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди. Жамоа 1978 йил “Фортуна”га 1:7 ҳисобида ютқазганди.

Маълумот ўрнида, мёнхенгладбахликларга қарши баҳсгача Юлиан Нагельсманн шогирдлари юқори сермаҳсулликни кўрсатиб, ҳар бир ўйинда ўртача 4,9 гол уриб келишаётганди.

Ўхшаш янгиликлар