Аллегри "Интер" бош мураббийига айланиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 18:00
  • 1603
  • 30

"Интер" раҳбарияти ёзда жамоа бош мураббийини ўзгартирмоқчи.

Маълумотларга кўра, Милан жамоаси бош директори Жузеппе Маротта "Челси" ва "Ювентус" собиқ устози Антони Конте ва турнирликларни бошқараётган Массимилиано Аллегрини номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти ва унинг шартномаси 2020/21 мавсум охирида якунига етади.

Олдинроқ, Аллегри хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар