"Локомотив"нинг "Ал Ваҳда" билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда ФОТО

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 19:00
  • 1330
  • 30

"Локомотив" 4 март куни Осиё чемпионлар лигасини бошлайди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони бу йил ҳам ОЧЛдаги илк учрашувини худди ўтган йилдаги каби БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши ўтказади. 4 март куни ТТЗ "Локомотив" стадионида кечадиган баҳс 16:00да бошланади. 

"Темирйўлчилар" бугун ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказишди. Барча футболчиларнинг кайифияти чоғ ва ҳамма бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. 

Эртага ўйинолди расмий машғулот ўтказилади. "Локомотив" соат 15:00дан бошлаб шуғулланади ва бир соат давом этади. "Ал Ваҳда" машғулоти эса 16:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади. 

Қуйида бугунги машғулотдан фотосуратларни келтириб ўтамиз.

 


Ўхшаш янгиликлар