"Барселона" 3 нафар ҳимоячига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 20:42
  • 1244
  • 30

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи.

"Sport" нашрининг маълум қилишича, каталонияликларнинг қизиқиш доирасига Начо Монреаль ("Арсенал"), Филипе Луис ("Атлетико") ва Альберто Морено ("Ливерпуль")лар тушган. Юқоридаги футболчиларнинг барчасида клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Жорий мавсум 33 ёшли Начо "Арсенал" учун 21та ўйин ўтказди ва битта гол уриб, 4та голли пас берди. 33 ёшли Луис эса "Атлетико" учун 21та ўйинда 2та гол урди ва 3та голли пас берди. 26 ёшли Морено эса "Ливерпуль" таркибида 5та учрашув ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар