Мбаппе Чемпионлар Лигасида гол урган французлар ўртасида 3-ўринга чиқиб олди

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 16:34
  • 543
  • 30

Кеча Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-тур доирасидаги "Манчестер Сити" - ПСЖ ўйини бўлиб ўтди.

Унда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Парижликларнинг ягона голига Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. Бу унинг учун турнирдаги 29-гол бўлди. Шундай экан, Мбаппе Чемпионлар Лигасида гол урган французлар ўртасида Давид Трезегега тенглашиб олган ҳолда 3-ўринга чиқиб олди.

Бу борада етакчи Карим Бензема ҳисобланади - 75та гол. Иккинчи ўринда Тьерри Анри - 50.

Ўхшаш янгиликлар