Тошкент дербисида дебютант рефери ишлайди

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 17:17
  • 528
  • 30

Суперлиганинг якуний тур баҳсларида ишлайдиган реферилар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, 27 ноябрь куни ўтказиладиган "Бунёдкор" — "Пахтакор" учрашувини қуйидаги ҳакамлар бошқаради.

Coca-Cola Суперлига. 26-тур

27 ноябрь, шанба

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Шоҳнур Йўлдашев, Ҳасан Набиев, Достон Раҳмонов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Алишер Файзиев

Маълумот учун, 30 ёшли бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов учун мазкур ўйин Суперлигадаги биринчиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент клубларининг 25-тур доирасидаги тўқнашувида ("Локо" 0:3 "Пахтакор") 1993 йилда туғилган Достон Мирзараимов Суперлигадаги дебютини нишонлаган эди.

Ҳакамликда авлодлар алмашинуви жараёни давом этаётганидан хабардорсиз. Шу боисдан юқорида айтилган рефериларни Суперлиганинг келаси мавсумида кўпроқ кўрсак, ажаб эмас.

Ўхшаш янгиликлар