Пирес: "Усман Дембеле Франциянинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Аммо, футболчи ўз танасига эътибор бериши керак"

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 23:51
  • 684
  • 30

Собиқ футболчи Дембеле ҳақида гапирди.

"Арсенал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Робер Пирес "Барса"нинг жароҳатларни "севувчи" футболчиси Усмон Дембеле ҳақида фикр билдирди.

"Мен Дембелени Франциянинг энг яхши ўйинчиларидан бири деб ҳисоблайман. Аммо, у жароҳатлари тарихига қараб, ўз танасига алоҳида эътибор бериши керак. Футболчининг ҳаёти шундай. Шу ўринда, омадли бўлиш ҳам муҳимлигини айтиб ўтиш жоиз. Лекин, барибир у ўз танасига эътибор қаратиши шарт. Мухлислар яқинда у майдонга қайтганда Усмонни қарсаклар билан кутиб олишди. Бу футболчига куч беради. "Формула-1"да ҳам, футболда ҳам спортчи ўз танасига ғамхўрлик қилиши керак. Усман қандай овқатланишни, суюқликлар истеъмол қилиш ва дам олишни яхши билади. У дуч келган муаммоларидан тўғри ҳулоса чиқариши керак. Шундагина, у бошқа бундай қийин жароҳатларга учрамайди", -дейди Робер Пирес.

Ўхшаш янгиликлар