"Барселона" асосий ҳимоячисини йўқотди

  • Mr.NoBoDy 28.11.2021 19:51
  • 573
  • 30

Каталония клуби қанот ҳимоячиси Жорди Альба жароҳат олди.

32 ёшли испаниялик Испания чемпионати 15-тури доирасидаги "Вильярреал" (3:1) билан ўйинда шикастланди. Ҳимоячи баҳсни охирига қадар етказа олмади ва 71-дақиқада Оскар Мингесага алмаштирилди. 

Жароҳат тафсилотлари ва футболчининг тикланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.

Альба Испания Примераси жорий мавсумида 10 ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар