"Ливерпуль"га "Порту" етакчиси керак

  • Mr.NoBoDy 28.11.2021 20:51
  • 444
  • 30

"Порту" хавбеки Луис Диас фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, Колумбия терма жамоаси футболчисининг хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Уни мерсисайдлар бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи жамоада кўриш ниятида. 

Хабар беришларича, "Ливерпуль" Диасни январдаёқ харид қилишга тайёр, у Африка миллатлари кубогида қатнашиш учун ўз термаларига жўнаб кетадиган Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг ўрнини босиши лозим.

24 ёшли Диас ушбу мавсумда "Порту" учун 16 ўйинда иштирок этиб, 11 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар