Андрей Канчельскис: "Ишни ФИФАга ошираман"

  • Mr.NoBoDy 01.12.2021 23:51
  • 510
  • 30

"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз манзилига бўлаётган тахдидлар ҳақида гапирди.

"Полицияга ариза топширдик. Бу гаплар қай тариқа ОАВга чиқиб кетгани менга қизиқ бўлмоқда. Органларимиз қандай ишлаётгани эса тушунарсиз. Ажабланарли ташкилот.

Барча тахдид ФИФА ва УЕФАга жўнатилади. Бу иш билан жиддий шуғулланиш керак. Тўғриси, бу гап ОАВга чиқиб кетганини полиция билгани учун реакция бўлмаётганди. Умид қиламанки, яқин вақтлар ичида кўпроқ маълумотга эга бўламиз. Одамлар доимо қонунга қараб иш қилишларини истайман.

Бундай ҳолатга илк марта тушиб турибман. Барчаси қонун доирасида кечаётганди. Биз ривожланган дунёда яшаяпмиз, ишларни бундай битириб бўлмайди ҳозир. Тўғриси, ўз айбимни била олмаяпман. Айбим, ФИФА менга 1,6 миллион еврони ўтказиб бериш учун қарор чиқарганими? Хўш, агарда судда ютқазсам нима бўларди?

Тўғриси, бошқа тергов қилинмаслигимни истайман. Жуда ёқимсиз ҳолатдаман. Қўрқяпманми? Бу табиий ҳолатку! Энди нима қилишни билмаяпман. Уйга кириб беркиниб ўтиришим керакми? Яхши яшаяпмиз, ишлаяпмиз. барчаси режа бўйича кетмоқда. Агарда шундай ҳолатлар бўлса, яшириб ўтирмаймиз. Тезда тартибни сақловчи ташкилотларга мурожаат қилиш керак", - деди Канчельскис.

"Навбаҳор" ўз номини ўзи ёмон отлиқ қилмоқда" - Иван Соловьёв

"Навбаҳор"дан камроқ пул сўрамасанг, ногирон қилиб қўямиз". Россияда Канчельскисга таҳдид қилишди

Ўхшаш янгиликлар