ads


Гвардиола АПЛдаги пешқадамлик ҳақида: “Хотиржамликка берилмаслигимиз керак”

  • Mr.NoBoDy 05.12.2021 09:51
  • 141
  • 30

АПЛ 15-турида “Уотфорд” устидан қозонилган сафардаги ғалабадан (3:1) кейин “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шаҳарлик”лар мазкур муваффақиятдан кейин турнир жадвалида 36 очко билан 1-ўринга кўтарилди.

“Ўйин ажойиб ўтди. Бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо имкониятларни қўлдан чиқардик. Шунингдек, бундай учрашувлар тақдирини анча эрта ҳал қилиб қўйиш керак. Бернарду Силвага алоҳида тўхталмоқчиман, унга миннатдорчилик билдираман. У биз учун жуда ҳам муҳим футболчи, бу сафар у бизга панд бермади. Шундай ҳолатга келиб олганимиз зўр бўлди, аммо хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Олдинда машаққатли йўл бор”, дейди Пеп.

Ўхшаш янгиликлар