Левандовскидан рекорд!

  • Mr.NoBoDy 05.12.2021 11:17
  • 831
  • 30

"Бавария" форварди Роберт Левандовски Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда дубль қайд этди.

Бу 33 ёшли полякнинг Бундеслига сафар ўйинларидаги 118-голи бўлди.

"OptaFranz" хабарига кўра, шу орқали у Бундеслига сафар ўйинларида 117 гол урган Клаус Шифернинг натижасидан ўтиб кетиб, рекордчига айланди.

Ушбу мавсумда Роберт Бундеслигада 13 ўйинда 15 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар